Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон: намойишчиларни тарқатиш чоғида 4 киши ҳалок бўлди
11:39 / 2020-05-10

Телеканал қайд этишича, ҳукумат яқинда камбағал оилаларга бепул нон тарақатишни бошлаганди.


Афғонистоннинг тоғли ҳудудларидан бирида аҳоли коронавирус пандемияси муносабати билан беғараз ёрдам сифатида тарқатилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари тақсимланишига қарши намойишга чиқди. “Tolo News” хабарига кўра, мазкур акцияни бостириш давомида тинч аҳоли вакилларидан камида 4 нафари қурбон берилган.

Телеканал қайд этишича, ҳукумат яқинда камбағал оилаларга бепул нон тарақатишни бошлаганди. Шанба куни норози оломон кўчаларга чиқиб, COVID-19 тарқалиши муносабати билан юзага келган танг ҳолатда давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдам етарли эмаслигидан шикоят қилган. Натижада ҳукумат кучлари ва аҳоли ўртасида тўқнашувлар юзага келган. Хавфсизлик хизмати ходимлари намойишчиларга қарата ўт очган.

Хабарда мамлакат биринчи вице-президенти Амрулла Солиҳнинг “Горе провинциясининг Фирузкоҳ шаҳрида егуликлар тарқатиш чоғида тўрт нафар ватандошимиз ҳалок бўлганидан қайғудамиз... Ишонтириб айтаманки, ҳеч ким рўйхатдан тушиб қолмайди, биз коронавирус туфайли иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолган ҳар бир фуқарога ёрдам берамиз“, — деган сўзлари келтирилган.

Бинобарин, Афғонистон ИИВ вакили Тарик Ариан тўқнашувлар оқибатида полициячилардан ҳам 2 нафари ҳалок бўлгани, 10 нафари яраланганини билдирган. Унинг айтишича, бир неча “жазавага тушган қуролли кишилар“ куч ишлатар тизим вакилларига қарата ўт очган. Шунингдек, тинч аҳоли орасида қурбонлардан ташқари 9 киши жароҳатлангани ҳам айтилмоқда.

Ўз навбатида “Amnesty International” ташкилоти ҳукуматни провинция губернатори қароргоҳи ёнида уюштирилган норозилик намойиши чоғида “зарур бўлмаган ҳолда ва ҳаддан зиёд даражада куч ишлатилганлиги бўйича мустақил ҳамда самарали суриштирув“ олиб боришга чақиргани ҳам таъкидланган.