Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ядровий қурилмани жойлаштириш учун майдонча танлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш орқали мамлакатимиз энергетика соҳасини диверсификация қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига мувофиқ атом электр станциясини қуриш лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудуднинг чегаралари тасдиқланди.
Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги Лойиҳани амалга оширишда:
белгиланган ҳудуд чегараларидан чиқмасликни;
2026 йил 1 июлга қадар қўшимча муҳандислик тадқиқотлар ўтказилишини;
ҳудуддаги табиий муҳит компонентларини комплекс режимли кузатув (мониторинг) ишлари амалга оширилишини таъминлайди.
Лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан белгиланган тартибда, зарур ҳолларда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўтказилади.
Маълумот учун, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 13 октябрдаги ПҚ-З969-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуриш борасидаги ҳамкорлик тўғрисида 2018 йил 7 сентябрь куни Москва шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган Витим тасдиқланган;
Жиззах вилоятининг Фориш тумани “Қизилқум” МФЙ ҳудудидаги “Айдар-Арнасой” кўллар тизимига кирувчи “Тузкон” кўли яқинидаги 1 105,2 га ер майдони ўтказилган муҳандислик-қидирув ишлари натижасига асосан атом электр станциясини жойлаштириш учун устувор майдонча этиб белгиланган эди.
ЎзА