French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аэропортда қадимий тангалар тўхтатиб қолинди
09:20 / 2022-03-02

Божхона органлари томонидан контрабанда ашёларининг олиб кирилиши ва тарихий аҳамиятга эга буюмларнинг ноқонуний олиб чиқилишига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус-аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Нукус” авиарейси билан учиб келган фуқаро А.С. га тегишли сумка белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган жами 75 дона ов милтиғи (50 дона 12 калибрли, 25 дона 16 калибрли) гильзаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу пост орқали “Нукус-Москва” йўналишидаги авиарейс бўйича парвози олдидан йўловчи Ж.Ғ. тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унинг қўл сумкасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 2 дона қадимий танга борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА