Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аэропортда iPhone 17 телефонлари тўхтатиб қолинди
15:23 / 2025-09-22

Тошкент халқаро аэропортида “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари телефонларни ноқонуний олиб киришга уринишнинг олдини олди. Бу ҳақида Божхона қўмитаси хабар берди.

“Доҳа – Тошкент” йўналиши бўйлаб учиб келган Ўзбекистон фуқароси божхона назорати зонасининг “яшил” йўлаги орқали ҳаракатланганидан сўнг тўхтатилди.

Унинг ўзи ва багажлари кўздан кечирилганида, мазкур фуқарога тегишли бўлган юклар орасидан божхона назоратига тегишли тартибда тақдим этилмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган дастлабки тахминий қиймати 230 000 000 млн. сўмлик жами 9 дона “iPhone 17” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Маматуропова,  

ЎзА