Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аэрогеофизика технологияларини қўллашдаги янги тадқиқотлар
16:05 / 2022-06-02

Миллий матбуот марказида Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги “Регионалгеология” ДУК томонидан олиб борилаётган аэрогеофизик тадқиқотларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Регионалгеология” ДУК томонидан олиб борилаётган аэрогеофизик тадқиқотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Маълумки, мамлакатимиз геология хизматининг устувор вазифаларидан бири бу палеозой даври ётқизиқларининг ёпиқ ва кам ўрганилган қисмларида геологик қайта ўрганиш ва чуқур геологик ҳариталаш ишларини ўтказиш вақтида маъданли майдонлар ва минераллашган зоналарни аниқлаш, тадқиқ қилиш ҳамда майдонни истиқболли ҳудудларнинг чуқур геологик тузилишини ўрганиш ҳисобланади. 

Қайд этилганидек, ҳозирги кунда бутун дунёда фойдали қазилма конларини қидиришда аэрогеофизика технологиялари кенг қўлланилмоқда. Бунга сабаб уларнинг тежамкорлиги, олинган натижаларнинг сифатлилиги ва ишончлилигидир. Ўтказиладиган тадқиқотларнинг аниқлиги ернинг юзасидан катта чуқурликкача бўлган тузилишини батафсил кўришга имкон беради. Олдинги авлод қурилмалари бундай имкониятга эга эмас эди. Замонавий аэрогеофизика технологиялари катта ҳудудларни тез ва самарали тадқиқ қилишга имкон беради. 

Охирги йиллардаги жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, замонавий аэрогеофизика технологиялари геология қидирув ишларини, ҳудудларнинг минерал хом ашё захирасини ривожлантириш минтақанинг инвестиция муҳитини яхшилаш гаровидир. 2018 йилда Россия Федерациясининг “Аэрогеофизическая разведка”  компанияси томонидан ишлаб чиқарилган магнитоқидирув, электроқидирув (МПП) ва гаммаспектрометрия усулларини ўз ичига олувчи  “Импульс-А7-450” аэрогеофизика мажмуаси хариб қилинди. 

“Импульс-А7-450” аэрогеофизика мажмуаси ёпиқ ва кам ўрганилган ҳудудларнинг геологик истиқболини аниқлашга қаратилган аэрогеофизик тадқиқот ишларини жадаллаштириш мақсадида харид қилинган. 

Гулноза Бобоева, ЎзА