«Аэрофлот» авиакомпанияси Қозоғистонга чипта сотмаяпти
“Аэрофлот” авиакомпанияси Қозоғистонга 20 январгача режалаштирилган рейслар учун чипта савдосини тўхтатди.
Қозоғистондан Россияга 21 январга қадар учиши керак бўлган “Аэрофлот” самолётлари учун ҳам чипта харид қилишнинг иложи йўқ. Умуман, компания Москвадан Қозоғистонга 10 январгача, Қозоғистондан Россияга эса 11 январгача барча рейсларини бекор қилди.
“Аэрофлот” Федерал ҳаво транспорти агентлиги ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон билан ҳаво қатновини тиклаш бўйича ҳамкорлик қилади”, — дейилади хабарда.
“Аэрофлот” 5 январдан бошлаб Қозоғистонга парвозни чеклай бошлади. “Айни дам бекор қилинган рейслар йўловчиларига чипта пули транспорт учун тўлов амалга оширилган жойда мажбурий қайтариб бериш таклиф қилинмоқда.