Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Адолатли”, “халқпарвар”, “меҳнаткаш депутат” мақомига кимлар сазовор бўлди?
17:59 / 2022-02-01

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳар бир депутат фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантиришнинг аниқ мезони ва механизмларини белгилаш, шунга кўра намуна кўрсатган депутатларга “адолатли депутат”, “халқпарвар депутат”, “меҳнаткаш депутат” деган номлар беришни таклифини илгари сурган эди.

2019 йилдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ана шундай мақомга сазовор бўлган депутатлар сараланиб келинмоқда. Жумладан, бу йил ҳам парламент қуйи палатасининг бир гуруҳ депутатлари юксак мақомга лойиқ деб топилди.  

Қонунчилик палатаси депутатлари Шарофиддин Назаров «Адолатли депутат», Дониёр Ғаниев «Халқпарвар депутат», Ақшагул Тулегенова эса  «Меҳнаткаш депутат» мақомига сазовор бўлишди.  



Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг аввалги чақириқларда самарали ишлаган собиқ депутати Равил Сабиржоновга «Фахрий депутат» мақоми берилди. 


Муҳтарама Комилова, ЎзА