Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси ўзгарди
17:49 / 2020-11-16

“Адолат” СДП Тошкент вилояти кенгаши томонидан партия ҳамда депутатлик гуруҳларининг жорий йилнинг 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланган навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.

Ҳисобот даврида мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилди.

Жумладан, “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўтказди.

Ўтган тўққиз ой давомида ишчи гуруҳлар томонидан 130 та маҳаллада учрашувлар, 1 минг 204 та хонадонда суҳбатлар ташкил этилди. Шунингдек, 567 та ижтимоий объектда ўрганишлар ўтказилди. Мулоқотлар давомида фуқаролардан 270 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, уларни ижобий ҳал этиш мақсадида депутатлик сўровлари чиқарилди. Шундан 59 та депутатлик сўровининг ижроси бажарилди. Бу жараёнда 2 минг нафарга яқин фуқарога кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маслаҳатлар ҳамда ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг сешанба кунлари ҳар бир туман, шаҳарлардаги маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди.

“Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизликни камайтириш мақсадида 92 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Шундан 38 нафарини ёшлар, 54 нафарини аёллар ташкил этади.

2020 йилнинг 9 ойи давомида партиянинг иш режаси ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга кўпроқ эътибор қаратилди.

Пандемия шароитида жамият ҳаётида амалга оширилаётган муҳим ишларда депутатлардан янада фаоллик талаб этилади. Иқтисодий инқироз вақтида одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш, қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, уларни ҳал қилиш чораларини кўриш, бир сўз билан айтганда, ўз ишига, вазифасига кўпроқ масъулият билан ёндашиш депутатнинг бош вазифасига айланди.

Партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан тизимли равишда “Вирусга тўсиқ, меҳрга очиқмиз” хайрия акциялари доирасида жойларда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга саховат ва мурувват ёрдамлари беғараз кўрсатиб келинмоқда.

“Сардоба сари саховат карвони” лойиҳаси доирасида партия фаоллари оғир кунларни бошидан кечираётган сардобалик ҳамюртларимизга саховат қўлларини чўзиш мақсадида “хайрия штаби” ташкил этилди. Йиғилган хайрия маблағлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари партиянинг вилоят Кенгаши томонидан махсус саховат транспорти орқали сардобалик юртдошларимизга етказилди.

“Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, жами 83 та оила ҳомийликка олинди. Уларнинг ҳолидан хабар олиш ва кундалик эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат ва гигиена воситалари етказиб берилиши тизимли йўлга қўйилди.

Ҳисобот даврида алоҳида нуфузга эга бўлган Ангрен, Олмалиқ, Янгийўл шаҳаралари, шунингдек, Оҳангарон ва бошқа туманлар Кенгашлари томонидан сессияларга масала киритиш сусаймоқда.

Пленумда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Умид Шоумаров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан, ўз аризасига биноан “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимидан озод этилди. “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимга вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бобур Мамиров сайланди.

Пленум якунида барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Моҳинур ҚУДРАТУЛЛАЕВА