“Адолат” СДП қийналган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифини Бош вазирга юборди
Кўп сонли интернет тармоғи фойдаланувчилари депутатнинг мазкур таклифи ўринли эканлигини эътироф этиб, ушбу таклифларни қўллаб-қувватладилар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Мақсуд Қурбонбоев ҳозирда танг аҳволда қолган уч тоифадаги (ижарада яшаётган, кундалик даромадга қараб қолган оилалар ва хориждаги мигрантларимиз оиласи) оилаларга фоизсиз ссудалар, микроқарзлар ажратилиши лозимлиги тўғрисида таклиф билан чиққан эди.
Кўп сонли интернет тармоғи фойдаланувчилари депутатнинг мазкур таклифи ўринли эканлигини эътироф этиб, ушбу таклифларни қўллаб-қувватладилар.
"Адолат" СДП фракциясининг бошқа аъзолари томонидан маъқулланган ушбу таклиф жорий йилнинг 13 апрель куни Бош вазирга жўнатилди.
Мақолада тилга олинган аҳоли қатламларига моддий кўмак бериш масаласи энди ҳукумат доирасида кўриб чиқилади.
“Адолат” СДП
Матбуот хизмати.