Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Адолат” СДП брифинг ўтказди
12:40 / 2021-10-22

Халқаро медиа холлда “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари ва амалга оширилган ишлар хусусида брифинг бўлиб ўтди. Унда партиянинг марказий сайлов штаби аъзолари, ҳудудий штаблардан вакиллар, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Брифингда таъкидланганидек, сайлов кампанияси даврида “Адолат” СДП инсонларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга янада фаолроқ киришди.  

“Ёш адолатчилар” ва “Аёллар қаноти” томонидан ёшлар ва хотин-қизларнинг сайловларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Менинг биринчи овозим”, “Сайлов ва ёшлар”, “Сайловлар соҳасидаги ислоҳотларнинг янги даври”, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар”, “Сайловда менинг овозим муҳим”, “Келажагим учун овоз бераман”, “Сайлов қонунчилиги тарғиботи юзасидан хотин-қизлар ўқувларига старт” мавзуларида 350 дан ортиқ сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда юз мингга яқин ёшлар ва хотин-қизлар қамраб олинишига эришилди.

24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказиладиган сайловда партия фаолиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш мақсадида медиа-режа тузилди. Ҳудудларнинг географик ҳолатидан келиб чиқиб, аҳолининг турмуш тарзини юксалтириш, маданиятини шаклантиришга қаратилган ижтимоий роликлар тайёрланиб ОАВда ёритилди. Кенг жамоатчилик билан “қайта алоқа” механизмини ўрнатиш тизими йўлга қўйилди.  

Партия телеграм каналида аҳоли билан алоқа қилиш мақсадида “Муҳокамалар бўлими” очилди. Жорий йилнинг 30 июль куни партия Президентлик сайловида янгича руҳ, янгича рамз билан кириб бориш мақсадида янги кўринишдаги логотипини тасдиқлади.

Ҳар бир ҳудудда “Адолат” СДПнинг ҳудудлардаги ишончли вакиллари иштирокида жами 274 та учрашувлар ташкил этилиб, ушбу учрашувларда 200 минг нафардан ортиқ сайловчилар қамраб олинди. Сайлов кампанияси даврида партия томонидан телевиденияда 700 дан ортиқ, радиоканалларда 450 дан кўпроқ, босма ОАВда 200 дан кўпроқ, веб-сайтларда 500 маротаба ва ижтимоий тармоқларда 4мингдан ортиқ чиқишлар бўлди.

Брифингда партиянинг сайловга тайёргарлик жараёнлари ва амалга оширган ишлари бўйича ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берилди.  

 

Муҳтарама Комилова,

ЎзА