English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Адолат“ партиясининг сайловолди тарғибот тадбирининг бу галги манзили Сайҳунобод
11:47 / 2019-12-05

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – сайловларга оз фурсат қолди.


Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – сайловларга оз фурсат қолди. Партиялар ташаббуси ташкил этилаётган сайловолди тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, яқинда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайҳунобод туман Кенгаши томонидан туманда “Адолат – ҳар бир инсон учун” шиори остида сайловолди тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида аҳолига мамлакатимизда кутилаётган сиёсий жараён, унда аҳолининг фаол иштироки, сайлов ҳуқуқлари, сайлов комиссиялари тизими, сайлов принциплари, сиёсий партиялар, номзодлар кўрсатиш, овоз бериш, хусусан, сайловда ёшлар иштироки, “Адолат” СДПнинг муҳим ташаббуслари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Тадбирда сайлов жараёнларида фуқароларимиз ҳам фаол бўлиши зарур эканлиги таъкидланди. Шундагина тўлиқ адолатли фуқаролик жамиятини ўрнатиш мумкин эканлиги қайд этилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот котиби.