Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлияда “Ота-оналар куни”
09:04 / 2025-05-22

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида “Ота-оналар куни” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбир доирасида ходимларнинг ота-оналари бошқармада меҳнат қилиш шароити, фарзандларининг иш жойи ва тизим фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, туман ва шаҳар адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ ва давлат хизматлари марказларида фаолият юритаётган ёш ходимларнинг ота-оналари иштирок этди. Улар учун махсус экскурсия ташкил этилиб, бошқармадаги иш муҳити, моддий-техника базаси ва ходимларга яратилган шарт-шароитлар намойиш этилди.

Айни пайтда Сирдарё вилоят адлия тизимида жами 223 нафар ходим фаолият олиб бормоқда. Улардан 18-30 ёшдаги ёш мутахассислар сони 45 нафарни, 30-40 ёшдагилар  64 нафарни, 40-60 ёшдагилар  76 нафарни, 60 ёшдан  ошганлар эса 3 нафарни ташкил этади.

Тадбирда бошқарма раҳбарияти томонидан самарали фаолияти алоҳида эътироф этилган ходимларнинг ота-оналарига миннатдорлик билдирилди. Шунингдек, адлия тизими  ҳуқуқшунос кадрлар учун ҳаёт мактаби эканлиги таъкидланди.

“Ота-оналар куни” тадбири хизматчиларнинг ота-оналарига фарзандлари меҳнат қилаётган тизим фаолияти, унинг имкониятлари ва кадрларга бўлган эътибор ҳақида тўлиқ тасаввур беришга хизмат қилди. Тадбир самимий мулоқот  кайфиятида ўтди.

Ғулом Примов,  

ЎзА мухбири