Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия: жорий йилда аҳолига 19,7 миллиондан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди
18:36 / 2025-10-31

Мамлакатимизнинг 208 туман ва шаҳрида давлат хизматлари марказлари фаолият юритмоқда. Уларнинг 202 таси замонавий биноларда жойлашган бўлиб, 84 таси давлат-хусусий шериклик асосида қурилган. Тоғли ва олис ҳудудларда эса 138 филиал фаолияти йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида 19,7 миллиондан ортиқ давлат хизмати кўрсатилган бўлиб, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан деярли 2,5 бараварга ўсган. Шунингдек, 896 мингдан ортиқ сайёр хизматлар аҳолига етказилган.

Адлия вазирлиги томонидан “Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда гап борди.  

Аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида 43 марказда хизматлар “осон”, “ўрта” ва “мураккаб” тоифаларга ажратилган. Пенсия ёшидаги фуқаролар, ҳомиладор аёллар ҳамда 3 ёшгача фарзанди бўлган оналарга навбатсиз хизмат кўрсатилади.  

“Adliya QR” ахборот тизими жорий этилиб, у орқали фуқаролар ариза топшириш, тўловларни амалга ошириш, хизмат сифати ва натижасини кузатиш имкониятига эга.

Назорат тадбирлари натижасида соҳада қонун бузилиши ҳолатлари 3 баравар камайди. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этиладиган хизматлар сони 900 тага етказилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, 30 турдаги ҳужжатларни аҳолидан талаб қилиш амалиёти эса бекор қилинади.

Бундан ташқари, “Vakolat.uz”, “Litsenziya” ва “Yagona darcha” тизимлари орқали хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади ҳамда сунъий интеллект ёрдамида аҳолига маслаҳат ва колл-марказ хизматлари кўрсатилади.

Н.Абдураимова, ЎзА