Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди
11:02 / 2026-02-05

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати ҳамда маблағларнинг сарфланиши бўйича Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди.

Эшитувда ўзлаштирилган маблағларнинг мақсадли сарфлангани, нотариал идоралардаги электрон ҳужжат алмашинуви, ҳудудий адлия бўлимларида юридик хизмат кўрсатишнинг қамраб олингани, лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатларини қисқартириш ва соддалаштиришнинг ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, адлия органларининг қонунчилик ҳужжатларини мақбуллаштириш, умумий тусдаги, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларнинг улушини ошириш, кўрсатилган давлат хизматлари ва адвокатлар сонини сезиларли кўпайтиришга эришиш, суд экспертизасининг янги турларини жорий этиш кабилар депутатлар диққат марказида бўлди.

Йиғилишда вазирлик томонидан ривожлантириш дастурлари ва мақсадли индикаторларига эришиш учун режалаштирилган маблағига нисбатан кўп маблағ ажратилганига эътибор қаратилди. Бу қўшимча маблағларнинг манбалари ҳамда ажратилиш сабаблари таҳлил қилинди.

М.Комилова, ЎзА