Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазирлиги ва GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида қўшма дастур имзоланди
11:25 / 2020-08-11

Унда адлия вазири Р.Давлетов ва GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Й.Пуделька иштирок этди.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” минтақавий дастури доирасида қўшма чора-тадбирлар дастури имзоланди.

Унда адлия вазири Р.Давлетов ва GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Й.Пуделька иштирок этди.

2020 йил август ойидан 2021 йил декабригача бўлган даврга мўлжалланган дастурда маъмурий тартиб-таомилларга доир ва фуқаролик қонунчилиги такомиллаштирилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш механизмлари мукаммаллштирилади. Юридик кадрлар малакасини оширишга қаратилган қатор қўшма чора-тадбирлар амалга оширилади.

Бу каби тадбирларни амалга ошириш учун хорижий экспертлар жалб қилинади. Шунингдек, хорижга таълим сафарларини амалга ошириш, семинар-тренинглар, малака ошириш курслари, миллий ва минтақавий даражадаги анжуманлар (Марказий Осиё мамлакатлари иштирокида) ташкил этиш, ўқув-методик материаллар ва бошқаларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан маълум қилишларича, томонлар қўшма дастурни самарали амалга оширишга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар, жумладан, маъмурий тартиб-таомилларга оид соҳани такомиллаштириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш каби вазифалар юклатилган.