French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазирлиги: Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлаганлар жавобгарликка тортилади!
19:23 / 2019-09-26

Хабарингиз бор, айни кунларда Адлия вазирлиги томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси эълон қилинган.


Хабарингиз бор, айни кунларда Адлия вазирлиги томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси эълон қилинган.

Лойиҳа доирасида тадбиркорларни ноқонуний ҳомийлик ишларига жалб қилишга қарши акция эълон қилинди.

Акция доирасида ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда ҳудудий адлия органлари томонидан республиканинг барча ҳудудларида сўровлар ўтказиш, шунингдек, ноқонуний ҳомийликнинг барча кўринишларига қарши зарур чора-тадбирларни кўриш режалаштирилган.

Акция доирасида тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатишишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказилади.

Сўровномада аноним равишда ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этишингиз мумкин.

Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг тадбиркорлик ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.

Сўровномада қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин: http://bit.ly/2lSYnc5

Шунингдек, мазкур ҳолатларга барҳам бериш мақсадида тадбиркорларнинг ноқонуний ҳомийликка жалб қилишнинг ҳар қандай кўриниши юзасидан @tadbirkor_adliyabot ёки 1008 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Акцияда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-4-моддасида (http://www.lex.uz/acts/97664) ҳамда Жиноят кодекси 192-4-моддасида (http://lex.uz/docs/111453#2734575) жавобгарлик белгиланган.