Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазирлиги: 148 нафар шахс маъмурий, 69 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди
09:20 / 2023-07-21

Адлия вазирлиги томонидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида июнь ойида “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” ҳуқуқий акцияси ўтказилди.

Акция маҳаллабай ишлаш тизими амалиётини янада кучайтириш ва оммалаштириш, фуқароларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда оммавий сайёр қабуллар ўтказиш орқали фуқароларни узоқ вақтлар давомида қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга доир чора-тадбирлар кўриш, уларнинг жамиятдаги ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтиришга қаратилди.  

– Акция доирасида жами 2 минга яқин оммавий сайёр қабул ташкил этилди, – деди Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева. – Сайёр қабулларнинг 1,2 мингга яқини маҳаллаларда, 600 дан ортиғи ташкилот ва муассасалар биноларида ҳамда 200 дан ортиғи эса бошқа жойларда ташкил этилди. Сайёр қабулларда жами 59 мингга яқин фуқаро иштирок этди. 

Акция доирасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 13 минг 800 га яқин мурожаат келиб тушди.  

Мазкур мурожаатлардан 5,4 мингга яқини жойида ҳал этилган бўлса, 5 мингдан ортиқ мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 3,2 мингдан ортиқ мурожаат кўриб чиқиш учун иш юритувига қабул қилинди.  

Иш юритувига қабул қилинган мурожаатларнинг 1,5 мингга яқини қаноатлантирилган, мингга яқин мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 200 га яқин мурожаат тегишлилигига кўра ваколатли ташкилотларга юборилди. 700 дан ортиқ мурожаат иш жараёнида.  

Акция доирасида адлия органлари томонидан 1,4 мингга яқин мониторинг тадбирлари ташкил этилди. Адлия органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан 2,5 мингга яқин ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилди.  

Хусусан, тегишли ташкилотларга 379  тақдимнома, судларга 21 миллиард сўмга яқин миқдордаги 635 даъво аризаси, тегишли органларга 178 маъмурий таклиф ҳамда 1,2 мингдан ортиқ огоҳнома киритилди.  

Кўрилган ҳуқуқий таъсир чоралари натижасида 111 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тегишли шахсларга ундириб берилиб, 960  ҳужжат (қарор)лар бекор қилинди. 148 нафар шахс маъмурий, 69 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.  

Акция доирасида ўтказилган оммавий сайёр қабуллар давомида фуқароларга 10 мингдан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА