Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазири: “2019 йилда маҳаллалардан 40 миллионта маълумотнома берилган“
17:32 / 2020-02-03

Адлия вазирлиги илк марта кенг форматда жамоатчиликка ҳисобот берди. Интерфаол, очиқ суҳбатда адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этиб, журналист ва блогерлар, жамоатчилик вакиллари билан мулоқот қилди.


Адлия вазирлиги илк марта кенг форматда жамоатчиликка ҳисобот берди. Интерфаол, очиқ суҳбатда адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этиб, журналист ва блогерлар, жамоатчилик вакиллари билан мулоқот қилди.

photo5314302725313375371.jpg

Мазкур медиа иваент 2019 йилда амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, вазирликнинг йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалари тўғрисида ОАВ ва жамоатчиликни хабардор қилиш, медиа ҳамжамият билан яқин мулоқот ўрнатиш мақсадида ўтказилди.

Тадбирда маълумот берилишича, ўтган йили адлия органларига 100 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, бу 2018 йилги кўрсаткичдан қарийб икки баробар кўпдир. Уларнинг 86 мингдан зиёди ҳал қилинди, қарийб 57 минг фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланган.

Русланбек Давлетов ўз нутқида қоғозбозликни камайтириш масалаларига алоҳида тўхталди.

– Маҳаллалар томонидан бериладиган маълумотнома жуда катта муаммо бўлиб келган. Маҳалладан 28 та маълумотнома берилар экан. Бир йилда 40 миллионта маълумотнома берилган, ўйлаб кўринглар, бюрократия шунча одамнинг ҳаётига таъсир қилиб келган, ҳаммаси бекор бўлди. Маҳалладан маълумотнома олиб кел, деб талаб қилиш мумкинмас. Битта нарсага эътибор беринглар, маҳалла ҳеч қачон ўзи берган маълумотномага жавоб бермаган. Қанақадир тизим шаклланиб, биз бюрократияни ичига кириб кетган эдик, секин-секин олиб чиқиш йўлларини ўйлаяпмиз. Медицина соҳасида, руҳий касалликлар бўйича диспансер билан наркология диспансеридан бир йилда фуқароларимизга 500 мингта маълумотнома берилар экан.

Сиз Мўйноқда яшасангиз, Тахиатошдаги диспансерга келиб маълумотномани олишингиз керак. Пул тўлашингиз керак, неча пул тўлайсиз, уни ҳеч ким ёзмаган. Бу ерда оворагарчиликлар бўлган. Ҳукуматимиз қўллаб-қувватлади, 1 мартдан Давлат хизматлари маркази орқали бериладиган бўляпти. Ҳар ким ўз туманидан маълумотномасини олиши мумкин.

Иккинчи таҳлилимиз, нега бундай маълумотномалар сўраляпти, деган масалани ҳам олдимизга қўйяпмиз. Нимага ҳамма ташкилотлар борсангиз ўнта ҳужжат, расм сўрайди, маълумотнома сўрайди. Нега расмни ички ишлар тизими, интеграция орқали ўзи олмайди? Ҳамма расмга тушиб юриши керак. Бу нарсалар халқ учун жуда қулай бўлиши, қийинчиликлар яратмаслиги керак.

Бундан ташқари, учрашувда берилган маълумотга кўра, вазирликка охирги икки йилда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган 5 мингдан ортиқ лойиҳаларнинг 10 фоизи қонунчилик талабларига жавоб бермаслиги сабабли қайтарилган.

Учрашувда иштирокчилар эътиборига “Адлия халқ хизматида” номли махсус ролик намойиш этилди.