Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия сайли: муаммолар ҳал этилди
14:00 / 2022-05-11

Наманган вилоятининг Чуст туманида вилоят адлия бошқармаси томонидан “Қонун устуворлиги – инсон қадрини улуғлашнинг энг муҳим шарти” шиори остида адлия сайли ўтказилди.

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилишга қаратилган сайиллар “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” шиори остидаги марафон билан бошланди. 

Туман маданият бўлими ва вилоят Тожик миллий маданий маркази фаоллари ижросидаги байрам дастури, хонандалар, сўз усталари, раққосалар, миллий чолғу асбоблари усталарининг чиқишлари намойиш этилди. Тадбир давомида “Сайёр қабул” ташкил этилиб, “Сайёр хизмат” ўтказилди. Фуқароларнинг бандлик, соғлиқни сақлаш тизимига доир, кредит, уй-жой таъминоти, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш, алимент каби муҳим масалалар юзасидан мурожаатларига тегишли давлат муассасалари, хусусан, адлия идоралари, ФҲДЁ, нотариуслар, адвокатлар томонидан ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар берилди. Жами келиб тушган 300 га яқин мурожаатнинг 200 га яқинига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қолган мурожаатлар қонуний ҳал этиш мақсадида назоратга олинди. 

Чуст тумани давлат хизматлари маркази ходимлари эса аҳолига сайёр давлат хизматларини кўрсатди. Адлия бошқармаси аралашуви билан икки нафар бола туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлди. Сайил давомида юридик, бадиий китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Шунингдек, миллий ҳунармандлар, тадбиркор ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ярмаркаси ҳам бўлиб ўтди. Наманган юридик техникуми ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши сардорларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи томонидан ўтказилган интерактив машғулотлар ва тренингда иштирокчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигни аниқловчи тезкор тест синовлари ўтказилди. Унда қатнашган фаол ва билимдон ёшлар тақдирланди.

– Ҳуқуқий тадбир биз, ёшлар учун муҳим аҳамиятга эга, – дейди талаба ёшлардан бири Рўзахон Мақсудова. – Мен қатори ўнлаб тенгдошларим викторина танловида иштирок этиб кўпгина зарурий ҳуқуқий билимлар олдик. “Биз биргамиз” акцияси доирасида ногиронлиги бор фуқароларнинг қўл меҳнати ёрдамида тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазмаси ташкил этилди.

Оқилхон Дадабоев,ЎзА