French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия сайли: аксарият мурожаатлар ижобий ҳал этилди
19:49 / 2022-05-10

Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да аҳолини ҳуқуқий маълумотлардан хабардор қилиш, уларни ижтимоий фаол бўлишга чорлаш, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни сингдириш мақсадида барча ҳудудларда “Адлия сайли” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бухоро шаҳридаги Сомонийлар маданият ва истироҳат боғида ўтказилган тадбир ҳам вилоят адлия бошқармаси томонидан “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак!” шиори остида ташкил этилди. Унда фуқароларнинг муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли ҳуқуқий-амалий ёрдам кўрсатиш, жойида сайёр давлат хизматлари, нотариал ҳаракатлар ва ФХДЁ ҳаракатларини амалга оширишга, оилавий низолар ва ажримларни, ишсизлик ва жиноятчиликни олдини олиш каби кўплаб масалаларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, аҳолини ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга, уларга қабул қилинаётган қонунлар ва уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида оддий тилда тушунтиришлар бериш мақсадида ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кўргазмали тарғибот материаллари билан жиҳозланган “Ҳуқуқий ахборот бурчаклари” ташкил этилди.

[gallery-7035]

Тадбирда вилоят юридик техникуми ўқувчиларидан иборат “Адолат қанотлари” клуби аъзолари томонидан “Street law” лойиҳаси доирасида ёшлар ва аёлларга қонунчиликда берилган имтиёзлар, меҳнат соҳасидаги муносабатлар, меҳнат мигрантларига тушунтиришлар берилди. Шунингдек, имконияти чекланган шахсларга қонунчиликда берилган имтиёзлар, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш тартиби, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит ва микроқарзлар олиш тартиби, коммунал соҳадаги муносабатлар, алимент, уй-жой олиш ва ер ажратилиши тартиби, порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож каби жиноятларнинг салбий оқибатларини намоён этишга қаратилган жами 1000 дан ортиқ флаер, буклетлар фуқароларга тарқатилди. Адлия вазирлигининг “Телеграм” мессенжеридаги ҳуқуқий маълумотларни тезкор етказувчи “Ҳуқуқий ахборот” канали, “Advicе” ҳуқуқий портали ҳамда “Lex.uz” сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлар тўғрисидаги 200 дан ортиқ тарғибот материаллари берилди.

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан оила, уй-жой, ер, солиқ, банк, тадбиркорликка оид, меҳнат, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя, таълим, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва бошқа ҳаётий муҳим масалалар бўйича тайёрланган ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.

Фуқаролар ўртасида ўтказилган “Ҳуқуқингизни биласизми?” викторина ўйини ўтказилди. Адлия ходимлари ва “Мадад” ННТ ҳудудий бюро ходимлари томонидан фуқароларга меҳнат, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик масалалари бўйича фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, шаҳар ҳудудида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. 10 та сайёр нотариал ҳаракатлар қайд этилди. Давлат хизматлари марказлари томонидан 11 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, ФХДЁ бўлими ходимлари томонидан никоҳни қайд этиш, туғилганлик ҳолатини қайд этиш бўйича 10 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА