Бухоро вилояти адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Матбуот анжуманида Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Рўзиев ахборот берди.
Таъкидланганидек, жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 3 минг 426 та (2 минг 470 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 657 та ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 196 та нотариат, адвокатура фаолиятига оид, 27 та нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 16 та юридик хизматлар фаолиятига оид ва 60 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 2 минг 919 таси ҳал этилган. Шундан 2 минг 38 та мурожаат ёки 70 фоизи қаноатлантирилган.

Жумладан, адлия ходимлари томонидан фуқаро Д.Т.нинг Бухоро шаҳрида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш рад қилинганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилган. Комиссия қарорининг тегишли банди ҳақиқий эмас деб топилиб, субсидия ажратиш мажбуриятини юклаш ҳақида Бухоро туманлараро маъмурий судига шикоят аризаси киритилган. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан комиссия мурожаатчига уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш мажбурияти юклатилди.
Бухоро шаҳридаги “Astra Elit Stroy” МЧЖ раҳбари Ф.Тўраевнинг вилоят Қурилиш бош бошқармаси томонидан АРТ тайёрлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатини ўрганиш натижасида тадбиркор манфаатини кўзлаб, Бухоро туманлараро маъмурий судига ариза киритилди ва суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ мурожаат ижобий ҳал этилди. Масъул ташкилотга АРТ тайёрлаб бериш мажбурияти юклатилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 710 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. 160 та мурожаат ваколат доирасида кўриб чиқиб, ҳал этиш мақсадида тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.
Адлия органлари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида жами 62 минг 351 та (бошқарма бўлимлари 7 минг 678 та, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 54 минг 673 та) қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Қонунбузилишларнинг 38 минг 331 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида, 58 таси давлат бошқаруви тизими самарадорлигини таҳлил қилиш, 21 минг 503 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 263 таси нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар, 126 таси давлат хизматларини кўрсатиш, 202 та юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш, 487 таси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ҳамда қонун ҳужжатларини туркумлаш, 88 таси ва норма ижодкорлиги, 1 минг 293 таси бошқа соҳаларда аниқланган.
Қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 963 та тақдимнома (бошқарма бўлимлари 128 та, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 835 та), маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 228 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 37 та) (бошқарма бўлимлари 25 та, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 203 та) ва 2 минг 314 та огоҳнома (бошқарма бўлимлари 31 та, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2 минг 283 та) киритилган.
Киритилган тақдимномаларга асосан 336 нафар шахс интизомий ва208 нафар шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 197 та тақдимнома ва 20 та маъмурий таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

2021 йилнинг 9 ойи давомида фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 155 млрд. 608 млн. 267 минг 188 сўмлик 967 та даъво аризалари киритилган. Киритилган даъво аризаларнинг 153 млрд. 69 млн. 225 минг 135 сўмлик 765 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.19:49Жумладан, Вобкент туманидаги “Асадбек Азаматжон Асилбек” МЧЖ раҳбари Ў.Холиқовнинг “Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Бухоро филиали томонидан пудрат шартномасига асосан бажарилган ишлар учун пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожатини ўрганиш натижасида тадбиркор манфаатини кўзлаб, Бухоро туманлараро иқтисоий судига даъво ариза киритилиб, суднинг қилув қарорига мувофиқ жамият фойдасига жами 287 200 000 сўм ундирилиши белгиланди.
Шунингдек, Бухоро туманидаги “Baxriddin Shermuhammad” МЧЖнинг вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимларининг солиқ қонунчилигига зид хатти-ҳаракатларини бекор қилишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатини ўрганиб чиқиш натижасига кўра тадбиркор манфаатида Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди. Суднинг тегишли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар вилоят ДСБ орқали бюджетдан ноқонуний ундирилган жами 35 млн 230 минг 14 сўм пул маблағлари тадбиркорга қайтариш белгиланди.
Бундан ташқари, фуқаро А.Ҳ.нинг “Иссиқлик манбаи” ДУК томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди. Мурожаат муаллифига нисбатан 11 млн 11 минг сўм нореал қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланди. Қонунбузилиш ҳолатини бартараф қилиш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво аризаси киритилган. Суднинг тегишли қарори билан “Иссиқлик манбаи” ДУК томонидан ҳисобланган қарздорлик бекор қилинган.
Зариф Комилов, ЎзА