English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Адлия маҳаллада” акциясига старт берилди
14:47 / 2022-03-11

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини ҳал қилиш юзасидан ҳудудларда “Адлия маҳаллада” акцияси эълон қилинди.

Ушбу акция доирасида Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги “Зилола”, Мирзо Улуғбекдаги “Алпомиш”, Мирободдаги “Сарикўл”, Олмазордаги “Умид”, Юнусободдаги “Умид”, “Янгиариқ”, Сергелидаги “Бунёдобод”, Учтепадаги “Хожиобод”, Чилонзордаги “3 Чарх Камолон”, Шайхонтоҳурдаги “Катта Жарариқ”, Яккасаройдаги “Дилбулоқ”, Янгиҳаётдаги “Бинокор” ҳамда Яшнободдаги “Илтифот” маҳаллаларида фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини ҳал қилиш юзасидан фуқаролар билан учрашувлар ҳамда семинарлар ўтказилди. 

Ушбу семинарлар давомида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, Фуқаролик ишлари бўйича туман судлари судьялари, Давлат хизматлари агентлиги, ФҲДЁ ходимлари ҳамда нотариуслар иштирок этиб, фуқароларга қонунчиликдаги янгиликлар, хотин-қизлар ҳуқуқлари, қонунчиликдаги имтиёзлар ҳамда бир қатор ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. 



Тадбир давомида фуқароларни қийнаётган масалалар юзасидан сайёр қабуллар ўтказилиб, 260 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 20 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал этилди ҳамда ўрганиш талаб қилинадиган 35 дан ортиқ мурожаатлар адлия бўлимларининг иш юритувга қабул қилинди. 

Шунингдек, тадбирга келган фуқаролар учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, тиббиёт ходимлари томонидан фуқароларга маслаҳатлар берилди. 


Д.Маматова, ЎзА