Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия кўмагида эгизакларнинг туғилиши қайд қилинди
19:08 / 2022-01-18

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани адлия бўлими томонидан фуқаро Р.Н. мурожаати ижобий ҳал этилди.

– Унда мурожаат эгаси марҳум опасининг 7 ёшга тўлган, ҳозирда ўз тарбиясида бўлган эгизак фарзандларининг туғилганлик гувоҳномаси йўқлигини, шу кунгача қайси идорага мурожаат қилишини билмаганлигини, болаларнинг мактабга 1-синфга қабул қилиниши учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома зарурлигини билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган, – дейди Беруний тумани адлия бўлими бошлиғи Салтанат Раимбекова. – Ўрганиш давомида тегишли ташкилотлардан олинган маълумотларга асосан мурожаат эгаси ҳамшира эканлиги, унинг опаси ўз фарзандларини уй шароитида дунёга келтирганлиги, кейинчалик вафот этганлиги, болаларнинг тиббиёт муассасаларида туғилмаганлиги ва ФҲДЁ органларида туғилганлиги қайд қилинмаганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 28-бобида Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тартиби белгиланган бўлиб, 295-моддасида Суд фуқароларнинг ёки ташкилотларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгаришига ёки тугашига сабаб бўладиган фактларни аниқлайди, суд боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти тўғрисидаги ишларни кўради, деб белгиланган.

Шунга кўра ҳамда аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, туман адлия бўлими томонидан фуқаронинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига ариза киритилди ва тўлиқ қаноатлантирилди. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан болаларнинг туғилганлик факти тасдиқланди ва суднинг қарори асосида ФҲДЁ органида уларнинг туғилганлиги қайд қилинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА