Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия фахрийлари эъзоз ва эътиборда!
19:50 / 2019-09-30

Тарих бир кунда яратилмайди. Жумладан, адлия органлари тарихи ҳам 100 йиллик тарихга ва бу тарихни яратган шахсларга эга.


Тарих бир кунда яратилмайди. Жумладан, адлия органлари тарихи ҳам 100 йиллик тарихга ва бу тарихни яратган шахсларга эга.

Адлия вазирлигининг бир асрлик фаолиятига оид материаллар жамланган “Адлия органлари тарихи музейи”га кириб кўрсангиз, мазкур даргоҳда фидойилик билан меҳнат қилган раҳбар фахрийлар стендига кўзингиз тушади. Бу тизимга меҳнати сингган устозларга ёш авлоднинг ҳурмат ва эҳтироми ифодасидир.

Вазирликда Фахрийлар кенгаши ҳам фаолият юритади. Кенгаш кўп йиллар самарали меҳнат қилган 600 дан ортиқ фахрийни бирлаштиради. Фахрийларга мунтазам равишда эътибор қаратилиб, турли байрамлар арафасида ва уларнинг қутлуғ таваллуд айёмларида табриклаш ҳамда тақдирлаш, моддий ёрдам кўрсатиш яхши анъанага айланган. Хусусан, сўнгги икки йил ичида фахрийларимиз учун 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Фахрийларимиз бу тирик тарихимиз , жонли энциклопедиямиздир.

Хусусан, нуроний фахрийларимиздан 95 ёшни қаршилаётган Нурилла Абдуллаев, Гулсара Давлетмуратова, Клара Алашева, Ширингул Мадримова, 95 ёшни қаршилаган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Акмал Акрамов, Андижондан Эҳтибор Мўминова, 78 ёшни қаршилаётган Ёқубжон Жалолов, Адлия вазирлиги фахрийлар кенгаши вилоят бўлими раҳбари бўлиб ишлаётган Адинахон Ҳайдарова, Хоразм вилоятидан 85 ёшни қаршилаётган Ўктам Раҳимов, Раимбой Ражабов, Тошкент давлат юридик университетида бир умр ёшларга устозлик қилиб, минглаб шогирдларга таълим берган Ҳабибула Абдувалиев, шунингдек, Халим Бобоев, Наманган вилоятидан Одилжон Азимовлар... Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

Уларнинг соҳа ривожи учун қўшган ҳиссаси, жасорати олдида доим таъзимдамиз, улар билан фахрланамиз.

photo5229060590994041946.jpg

photo5229060590994041947.jpg

photo5229060590994041950.jpg

photo5229134726424537939.jpg

photo5229060590994041949.jpg

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими