Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия бошқармасида ҳашар
20:44 / 2024-03-17

Республикамиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтмоқда. Жумладан, Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ишчи-ходимлари бу борада кўпчиликка ўрнак бўлмоқда.

Ҳашарчилар томонидан кўчалар супурилиб, йўл ёқалари тартибга келтирилди, бошқарма ҳудудидаги ерлар юмшатилди, ариқлар тозаланди, чиқиндилар чиқариб ташланди. Мевали ва манзарали ниҳоллар экилиб, гул уруғлари сепилди, дарахтларга шакл берилди. Наврўз умумхалқ байрами арафасида ўтказилган ҳашарда уюшқоқлик билан жамоа бўлиб қилинадиган юмушларга ҳар бир адлия ходими ўз ҳиссасини қўшишга интилди.  

–Умумхалқ ҳашарда туман, шаҳар адлия бўлимлари давлат хизматлари марказлари ва филиаллари, ФХДЁ, юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари ҳам муносиб иштирок этдилар, – дейди адлия бошқармаси масъул ходими Дилноз Умрзоқова.  

Дарҳақиқат, обод, сариштали жойда барака бўлади. Покизалик ва озодалик қалбларга нур улашиб, инсон руҳиятини кўтаради. Ҳашарда иштирок этган ҳар бир адлия ходимида ана шундай кайфият ҳукмрон бўлди.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири.