Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Адлия боғи”га ниҳоллар экилди
15:19 / 2023-11-19

Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишларида адлия ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда қуйи тизим ходимлари Гулистон шаҳрининг Мирзаобод тумани билан чегарадош 2 гектар ер майдонида “Адлия боғи”га янги ниҳоллар ўтқазди.  

–Ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп, – дейди Янгиер шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Рустам Юлчираев. – Тизим ходимлари, ёшлар, фахрийларнинг саъй-ҳаракати билан ниҳоллар экилди. Бугун ерга қадалган ҳар бир ниҳол кун келиб, катта дарахтга айлангач, унинг сояси-ю мевасидан катта-ю кичик бирдек баҳраманд бўлади, олаётган нафасимиз мусаффолиги таъминланади. Биз ҳам ана шу эзгу мақсад йўлида бирлашдик.

Чиндан ҳам, ушбу хайрли ташаббус кўнгилдагидек бажарилишида бирдамлик жуда  муҳим. Адлия ходимлари ана шу ягона мақсад йўлида фаоллик  кўрсатди.  Шу куни “Адлия боғи”га ҳашар йўли билан 2000 га яқин мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди.

Ш.Суяров, ЎзА.