Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳар бир давлат органи ва бошқа ташкилотларнинг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳар бир давлат органи ва бошқа ташкилотларнинг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Адлия вазирлиги бу йўналишда аҳолида қандай муаммолар борлигини тизимли равишда ўрганиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича изчил фаолият олиб бормоқда.
Бунинг учун аҳолидан турли воситалар орқали келаётган мурожаатларни ўрганиш, ариза ва шикоятлар қабул қилиш билан чекланмай ижтимоий тармоқларда ҳам бевосита мулоқотлар амалга оширилмоқда.
Вазирликнинг facebookдаги "Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией" гуруҳида “Пандемия шароитида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи кафолатлари” мавзусида “On-line” мулоқот ташкил этилди.
“On-line” мулоқотда фуқаролар томонидан пандемия шароитида ишга жойлашиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш ва иш ҳақини ундиришга оид 30 дан ортиқ мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаатлар Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилиб, жойларга чиққан ҳолда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.
Жумладан, 2 нафар фуқарога жами 11 миллион 481 минг 540 сўм иш ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги аниқланди ва қонун ҳужжатларини бузган ташкилотларга иш ҳақи ундирилишини таъминлаш бўйича тақдимномалар киритилди.