French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Адлия аёли” танловининг вилоят босқичи ғолиблари
17:57 / 2023-10-12

Навоий вилояти адлия бошқармасида тизим тасарруфидаги муассасаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг касбий билим ва малакасини, шунингдек, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фаол, етакчи ходималарни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган “Адлия аёли” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

3 шартдан иборат бўлган танловда 10 нафар хотин-қиз иштирок этди.

– “Адлия аёли” танлови ўз номи билан эътирофга сазовор, – дейди вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Дилдора Каттаева. – Танловимизда жамиятда ўзининг илғор фикри, кенг дунёқараши ва ҳуқуқий билими билан ажралиб турадиган хотин-қизларимиз иштирок этишди. Нафосат беллашуви тизим ходимларининг касбига бўлган садоқати, жонкуярлигию бекалик маҳоратига кўзгу тутди, десак муболаға эмас. Дастлаб ўзларини интерактив тарзда таништирган иштирокчилар иккинчи шартда тест синовларида меҳнат фаолиятига оид саволларга жавоб изладилар. Айниқса, жамият ривожи ва халққа осон бўлиши учун қабул қилинаётган қонунчиликка берилган таклифлар ҳакамлар ҳайъатида катта қизиқиш уйғотди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра, 1-ўринга Навоий шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази ходими Мафтуна Абдукаримова, 2-ўринга Учқудуқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Дилдора Рустамова ва 3-ўринга вилоят адлия бошқармаси кадрлар бўйича инспектори Шоҳсанам Аминова муносиб топилди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири