Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия аралашуви билан тўловлар ундирилди
16:55 / 2022-04-11

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани адлия бўлими томонидан “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси доирасида туман тиббиёт бирлашмасида сайёр қабул ташкил қилинди.

Натижада 10 нафар тиббиёт ходимларининг кўп йиллик иш стажи ва малака тоифаси учун устама тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Жумладан, фуқаро Д.Р туман тиббиёт бирлашмасида тез ёрдам фельдшери вазифасида ишлаб келаётганлиги, унга жорий йил январь ойидан узлуксиз иш стажи учун тариф ставкасига 315 минг 999 сўм устама тўлаб берилмаган. Шу каби 8 нафар тиббиёт ходимларга устамалар тўлаб берилмаганлиги ҳолатлари аниқланган. 

Бундан ташқари, тиббиёт бирлашмасининг УАШ бўлими статисти фуқаро С.Э га 2022 йил январь ойидан малака тоифаси учун устама олиш ҳуқуқи вужудга келгани ҳолда унга 262 минг 810 сўм устама тўланмаган.  

Мурожаатларни ўрганиш давомида, туман тиббиёт бирлашмасига жами 1 миллион 878 минг 246 сўмлик устамаларни тўлаб бериш ҳақида тақдимнома киритилди. Натижада тўловлар ундирилиб бериши таъминланди.  

Зариф Комилов, ЎзА