Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия аралашуви билан тадбиркорга қарздорлик ундириб берилди
16:09 / 2022-07-16

“KIDS MAXI FOOD NAVOIY” маъсулияти чекланган жамияти Навоий шаҳар адлия бўлимига шаҳар мактабгача таълим бўлимидан 287 миллион 635 минг сўм маблағни ундиришда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

2021 йилда мазкур маъсулияти чекланган жамияти Навоий шаҳридаги 1-, 10-, 20-, 34-сонли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига “аутсорсинг” тизими асосида хизматлар кўрсатади. Яъни, тадбиркор Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ боғча тарбияланувчиларини “аутсорсинг” тизими асосида овқатлантириш хизмати билан шуғулланган. 

– Жамият 2021 йилда Навоий шаҳридаги 4 та макатбгача таълим ташкилотига 3 миллиард сўмдан ортиқ хизматлар кўрсатган, – дейди Навоий шаҳар адлия бўлими бошлиғи Азамат Холмўминов. – Аммо Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими тадбиркорнинг 287 миллион 635 минг сўмлик кўрсатган хизматлари бўйича тўловларни орадан бир йил ўтибдики, жамият ҳисоб рақамига ўтказиб бермаган. Навоий шаҳар адлия бўлими томонидан мазкур мурожаат тўлиқ ўрганилди ва Кармана туманлараро иқтисодий судига “KIDS MAXI FOOD NAVOIY” маъсулияти чекланган жамияти манфаатида даъво аризаси киритди. Суд жараёнида мазкур ҳолатга прокуратура ва молия идоралари жалб этилди.

Навоий шаҳар адлия бўлими тадбиркор фойдасига киритган даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилди.

А.Бўриев, ЎзА