Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия аралашуви билан қабристон назоратчиси яна ишига тикланди
11:41 / 2022-06-07

Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Сариқулов туман адлия бўлими остонасига ноҳақликка ечим излаб боради.

Фуқаро 2021 йил 27 декабрь куни туман Ободонлаштириш бошқармасининг буйруғи билан пенсия ёшига етганлиги асос қилиниб, “Лангар ота” қабристони назоратчилигидан касаба уюшмасининг розилиги олинмасдан бўшатилганлигини ҳамда унинг ишдан бўшатилганлиги тўғрисида буйруқ нусхаси унга берилмаганлиги бўйича туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Нишон туман адлия бўлими кўмаги билан Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига киритилган даъво аризаси қаноатлантирилиб, фуқаро Д.Сариқуловни мурожаати ижобий ҳал этилди. Қайта ишга тикланган фуқарога, бекор юрган кунлари учун 3 миллион 419 сўм ва 2 миллион сўм маънавий зарар туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан ундирилиши белгиланди.

Ўлмас Баротов,ЎзА.