Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия аралашуви билан фуқароларнинг мулкий ҳуқуқи тикланди
15:43 / 2026-02-12

Қашқадарё вилояти Нишон туманининг “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар Роҳат Ҳазратқулова ва Соҳиб Пўлатов узоқ вақт давомида яшаш уйи хатлов ишларидан четда қолиб кетгани сабабли мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда қийинчиликка дуч келган.

Маълум бўлишича, дастлабки хатлов ишлари тўлиқ амалга оширилмагани туфайли улар уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи қарорни олиш имкониятига эга бўлмаган. Фуқаролар томонидан турли мутасадди ташкилотларга қилинган мурожаатлар эса кутилган натижани бермаган.

Шундан сўнг улар туман адлия бўлимига мурожаат қилган. Адлия органлари томонидан мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қайта ўлчов (хатлов) ишлари ташкил этилди.

Қайта ўлчов натижаларига кўра, фуқароларнинг яшаш хонадони бўйича зарур ҳужжатлар қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилди ҳамда мулк ҳуқуқини белгилаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири