АДЛ аъзоси Жазоир саммитида қатнашадими?
Ноябрь ойида Жазоирда бўлиб ўтадиган Араб давлатлари Лигаси (АДЛ) навбатдаги саммитида Суриянинг иштироки масаласи аъзо мамлакатлар ўртасида келишмовчилик келтириб чиқарди. Бу ҳақда Жазоир Президенти Абдулмажид Теббун баёнот берди.
“Суриянинг АДЛ саммитида қатнашиш-қатнашмаслиги масаласи араб давлатлари орасида муҳокама мавзуси бўлди. Ҳуқуқий нуқтаи назардан Сурия лига асосчиларидан бири ҳисобланади ва бу мамлакатнинг йиғилишда иштирок этиши нормал ҳолат сифатида қабул қилиниши керак. Бинобарин, сиёсий томондан баъзи англашилмовчилик ҳолатлари ҳам бор”, деди етакчи.
Саммит 1-2 ноябрь кунларига белгиланган. Жазоир охирги марта 2005 йил бундай йиғилишга мезбонлик қилган.
ЎзА