Адхам Икромов: Доим маҳаллаларда юрардик, ишлардик, лекин молиявий манба йўқ эди
8 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
8 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси раиси Адхам ИКРАМОВ мазкур йиғилишда ҳудудлардаги ижтимоий масалаларнинг қандай ечилаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Биз 29 та маҳаллада бир ҳафта юрдик. Ўрганишлар жараёнида 3 та масалага урғу бердик.
Биринчиси, хизмат кўрсатиш соҳасида ҳозирда қандай ҳолат ва йил якуни бўйича қандай имкониятларимиз бор?
Иккинчиси, ўзини-ўзи банд қиладиганлари қандай қилиб яшириндан чиқади, тушуняптими йўқми?
Учинчиси, ўсиш нуқталари.
Биз буларни маҳаллама-маҳалла ўргандик. 201 та туманда юрдик. Ўзимиз ҳам ўргандик қандай қилиб ишлашни. Доим маҳаллада юрардик, ишлардик, лекин молиявий манба бўлмаган эди. Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ҳар бир вилоятга 100 миллион доллардан ажратилган эди. Бу жуда катта самара берди, 162 та туман ўзлари 800 та янги иш ўрнини яратиш бўйича ўзлари таклиф киритди.
Бугун ҳам оилавий корхоналар учун ҳам яна 100 миллион доллар маблағ ажратилаётгани катта туртки бўлади. Нимагаки, бу билан оилавий корхоналарга кредит бериш, уларни қўллаб қувватлашга имконият яратилади. Оилавий корхоналарнинг афзаллик жиҳатлари кўп. Уларга кредит бериш осон, шунингдек, мониторинг қилиб, кўмак бериб бориш ҳам қулай.