Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадимий жарқўрғон минораси
11:20 / 2020-05-12

Жарқўрғон минораси – Сурхон воҳасидаги қадимий меъморий ёдгорликлардан.


Жарқўрғон минораси – Сурхон воҳасидаги қадимий меъморий ёдгорликлардан.

Минора Жарқўрғон тумани Минор қишлоғида жойлашган бўлиб, ҳижрий 503 йил, милодий 1108-1110 йилларда бунёд этилган. Қурилган вақтдаги баландлиги 42-43 метр бўлган миноранинг ҳозирда сақланиб қолган қисми 21,6 метрни ташкил этади.

Жарқўрғон минораси қурилишида оддий ғишт, равоқлар ва эпиграфик ҳошиялар жуда усталик билан қўлланилган, миноранинг 8 қиррали курси марказида равоқли тахмончалар ишланган, эшик орқали минора ички қисмидаги айланма зинага чиқилади. Барча миноралар каби бу минора ҳам гумбазсимон муаззинхона билан якунланган. Равоқлар устида куфий ёзувли белбоғ ҳошия бор. Обиданинг қурилиш услуби меъморий-бадиий ечимига кўра, Шимолий Ҳиндистон ва Хуросон минораларига яқин туради.

photo_2020-05-12_11-21-53.jpg

photo_2020-05-12_11-21-54.jpg

photo_2020-05-12_11-21-55.jpg