Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Неъмат Арслон таваллудининг 80 йиллиги Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳридаги Маданият саройида бўлиб ўтди.
Китоб тумани ҳокими маслаҳатчиси, адиба Лола Ўроқова туман ҳокими табригини ўқиб эшиттирди. Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ўроз Ҳайдар адибнинг ўзига хос услуби, юксак бадиий маҳорати ҳақида тўхталди, асарларида умуминсоний ғоялар етакчи экани, модернизм, сюрреализмнинг унсурлари устуворлиги, янгича бадиий тафаккур тарзи юксаклиги тўғрисида сўзлади.
Адибга совғалар берилди. Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азамат Сатторов адиб портрети чизилган картинани совға қилди.
Туман ижодкорларидан Салоҳиддин Исомиддинов, Ғулом Имом Али, Турсунпўлат Эрматов, Мақсуд Ҳамроев, ёш шоира Дилноза Камол ва бошқалар адибни қутлуғ ёши билан қутлашди. Тадбир куй-қўшиқларга уланди.
Зулайҳо Аҳмаджонова, ЎзА