Агар ҳаёт бўлганида таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди, «Дўстлик» ордени соҳиби Омонулла Мадаев 82 ёшга тўлган бўлар эди.
Ўзбек адабиёти, айниқса, халқ оғзаки ижоди дурдоналарини бадиий-илмий татқиқ этиш, бу маънавий хазинанинг авлодлар оша ўқиб-ўрганилиши, асраб-авайланиши йўлида фидойилик кўрсатган, юзлаб шогирдларнинг суюкли, жонкуяр устози саналган Омонулла Мадаев хотирасига бағишланган навбатдаги тадбир Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.
[gallery-11979]
Хотира кечасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Олимжон Усанов ва бошқалар таниқли адабиётшунос олимнинг ибратли умр йўли, илмий изланишлари, ёш авлод таълим-тарбиясига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритдилар. Тадбир давомида тумандаги умумтаълим мактабларининг энг фаол ўқувчи-ёшлари “Алпомиш” достони ҳамда улуғ жадидларимизнинг образларини ёрқин саҳна кўринишлари орқали намойиш этишди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА