French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиётда маданий-маърифий қадриятларнинг инъикоси
12:27 / 2025-09-22

Тошкент давлат шарқшунослик университетида Жанубий Осиё тиллари ва адабиёти олий мактаби ҳамда Жавоҳарлал Неру университети ҳамкорлигида “Адабиётда маданий-маърифий қадриятларнинг инъикоси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда мамлакатимиз ва Ҳиндистон, Покистоннинг таниқли олимлари, адабиёт ва маданият намояндалари иштирок этди.  

Тадбир давомида мутахассисларнинг ҳинд адабиёти ва маданиятидаги қадриятларнинг сафарномаларда ифодаланиши ҳақида маърузалари тингланди.  

шунингдек, “Темур тузуклари”да Турон давлатининг бошқарув қонунлари ҳамда Ҳиндистон ва Ўзбекистон адабий алоқалари илдизлари ҳақида сўз юритилди.

ЎзА