"Адабиёт - халқнинг юраги" шиори остида ўтказилаётган тадбирлардан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида “Адабиёт – халқнинг юраги” шиори остида маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент тиббиёт академияси ва “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети талаба-ёшлари, устозлар Алишер Навоий, Фурқат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Зулфия ва Абдулла Орипов ҳайкаллари пойига гул қўйди ва шу ернинг ўзида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
[gallery-6846]
Муҳаммад АМИН (сурат) ЎзА