Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиёт мухлислари учун туҳфа
19:12 / 2022-07-15

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ижоди, умуман, ижодкор босиб ўтган ибратли ҳаёт йўли, фаолияти, шоир ҳақидаги ёрқин хотиралар адабиёт мухлислари учун жуда қимматлидир. Шу маънода яқинда нашрдан чиққан “Инсон ўзинг” китоби сўз санъати ихлосмандлари учун ўзига хос туҳфа бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Ушбу китобда Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига оид илмий мақолалар, хотиралар ва изҳорлар ўрин олган бўлиб, уларда бугунги адабиёт, маданият ва санъат вакиллари, улуғ шоир мухлислари ҳамда яқинларининг ҳароратли сўзлари, ҳайрат ва ҳаяжонларига гувоҳ бўласиз.

Ҳеч шубҳасиз, ушбу туҳфа миллий адабиётимиз, шеърият мухлисларига жуда манзур бўлади.

Мазкур китоб адабиётшунос олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров масъул муҳаррирлигида нашр этилди.

Лойиҳа раҳбари – Хуршид Воҳидов. Тузувчилар – Рустам Мирвоҳид, Баҳодир Обид, Нигора Умарова. “Инсон ўзинг” китоби “Ўзбекистон” нашриётида 10 000 тиражда чоп этилди.

ЎзА