Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиёт мухлислари кутган китоб
17:04 / 2022-07-28

"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан китобхонлар учун халқимизнинг севимли ва таниқли адиби Эркин Воҳидовнинг бетакрор умр йўллари ҳақида ҳикоя қилувчи янги китоб нашрдан чиқди.

"Эркин Воҳидов барҳаёт. Инсон ўзинг" деб номланган ушбу китоб нашриётдан чиқмасиданоқ китобхонлар, адабий жамоатчилик эътиборини ўзига жалб этди.

Мазкур китобда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига оид илмий мақолалар, хотиралар ва изҳорлар ўрин олган бўлиб, уларда бугунги адабиёт, маданият ва санъат вакиллари, улуғ шоир мухлислари ҳамда яқинларининг ҳароратли сўзлари, ҳайрат ва ҳаяжон тўла изҳорларига гувоҳ бўлиш мумкин.

Китобни мутолаа қилган ҳар бир ўқувчи халқимизнинг ардоқли шоири Эркин Воҳидовнинг мураккаб ва машаққатли ижод йўли, ҳаёти ҳақида кенг қамровли маълумотларга эга бўлади. Айни пайтда устознинг наинки беназир шоир, балки файласуф, қомусий билимларга эга бўлган инсон ва шу билан бирга Ўзбекистон шарафини хорижда муносиб тарзда ҳимоя эта олган дипломат шахс бўлганига яна бир бор гувоҳ бўлиш мумкин. Китобда мамлакатимизнинг йирик сиёсатшунослари, давлат ва жамоат арбоблари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, адабиётшунос олимлар, Эркин Воҳидовни яқиндан билган ҳамюртларимиз, фарзандлари ва қадрдонларининг хотираси билан яқиндан танишиш мумкин. Тарихий фотосуратлар, шоир ўз дастхати билан шеърий лавҳалар китобхонларнинг эътиборини янада кўпроқ тортиши шубҳасиз.

Умид қиламизки, ушбу туҳфа сиз азиз ўқувчиларга манзур бўлади.

Н.Усмонова, ЎзА