Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиёт майдонида "Заковат" интеллектуал ўйини
17:50 / 2023-10-10

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида "Адабиёт майдонида "Заковат" интеллектуал ўйини" тадбири бўлиб ўтди.

Ҳамюртларимиз, айниқса ёшларнинг севимли интеллектуал мусобақасига айланган ушбу ўйиннинг 1-тур дастлабки беллашуви учун адабиёт дунёсига ўз овози, дадил ижодий қадамлари билан кириб келган энг иқтидорли ижодкорлар танлаб олинди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бугун ёшларнинг билим ва тажрибаларини бойитиш ва мустаҳкамлашда дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур тадбир ҳам ёш ижодкорларнинг ҳам ўз салоҳиятларини ривожлантиришга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида ташкил этилди. Унда "Тафаккур қилайлик", "Ҳилол", "Орион", "Ёй" жамоалари ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Мутахассисларнинг фикрича, "Заковат" интеллектуал ўйини инсонда тез, аниқ, тўғри фикрлаш, тезкор ва оқилона қарор қабул қилиш қобилиятини янада кучайтиради.

Ғоят самимий, жўшқин ва завқли тарзда кечган "Заковат" интеллектуал ўйинида ёш ижодкорларнинг адабиёт, адабиёт тарихи, ноширлик, маърифий соҳа бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири