Aдабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори эълон қилинди
Швеция Қироллик Фанлар академияси адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорини эълон қилди. nobelprize.org расмий сайти маълум қилишича, бу йилги совринга Жанубий Корея ёзувчиси Хан Канг муносиб кўрилган.
Энг машҳур асари – “Вегетариан” 2016 йил Ман Букер халқаро мукофотини қўлга киритган бу муаллифнинг “Инсон ҳаракати”, “Оқ китоб” китоблари ҳам машҳур.
2018 йил Канг қаламига мансуб “Aлвидо” романи Ким Ю Жунг мукофотига сазовор бўлган, 2023 йил у ҳозирча охирги “Хайр демайман” романи билан Францияда “Медичи” лауреатига айланди.
Навбатдаги мукофот мантиғи топшириш чоғида “Тарихий жароҳатга қарши турувчи, инсон ҳаёти мўртлигини ифодаловчи шиддатли шеърий наср учун” ибораси билан тасдиқланган. Адибнинг мавзуни чуқур таҳлил қилиш, жароҳат ва шахсият билан боғлиқ муҳим ижтимоий тушунчаларни маҳорат билан тасвирлаш қобилияти эътироф этилган.