Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиёт билан келажак сари
11:34 / 2023-07-07

Президентимиз томонидан ҳар соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар орасида, айниқса, адабиётга бўлган эътибори аҳамиятлидир. Узоқ йиллар ижара биноларда сарсон бўлган ёзувчилар уюшмаси учун Алишер Навоий номидаги миллий боғ ҳудудида алоҳида бино ва Адиблар хиёбони ташкил этилди.

Бугунги кунда хиёбон халқимизнинг чин маънодаги бебаҳо мулкига айланиб бормоқда. Хиёбонда қад ростлаган сиймолар ҳаётини чуқур ўрганиш ва кенг жамоатчиликка тарғиб этиш республикамиздаги олий таълим муассасалари зиммасига юклатилди. Ҳозирда Ёзувчилар уюшмаси ва олий таълим муассасалари ўртасида мунтазам ҳамкорлик ўрнатилди. Олий таълим муассасаларида шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини чуқур ўрганишни самарали ташкил этиш, ёшларни адабиётга қизиқишини янада ошириш, уларни китоб ўқишга тарғиб этиш ва шу асосда ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мақсадида “Илҳом” мукофоти таъсис этилди.    

Мукофотни шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш сингари маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда яхши натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшлар қўлга киритишлари мумкин. Булардан кўзланган мақсад адабиётимизни янада чуқур ўрганиш, ёшлар онгида халқимизнинг бой тарихи, юксак ва олийжаноб туйғуларини шаклланиши маънавиятимизнинг юксалишида пойдевор бўлиб хизмат қилади.    

Нодира Маҳмуджонова,    

Тошкент кимё-технология институти битирувчиси