Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ACWA POWER” компанияси бош директори Ширин шаҳрида
13:11 / 2022-02-23

Саудия Арабистонининг “АCWА POWER” компанияси бош директори Муҳаммад Абу Найям бошчилигидаги делегация Сирдарё вилояти Ширин шаҳри келди.

Ташрифдан кўзланган мақсад, Ширин энергетика коллежининг бугунги ҳолатини кўздан кечириш, таълим сифати билан яқиндан танишишдан иборат.

Маълумот учун, Ширин энергетика коллежида “АCWА РОWER” компанияси ҳомийлигида реконструция ишлари олиб борилиб, ўқувчиларнинг таълим олиши учун замонавий шароитлар яратилган.

Делегация ва сектор раҳбарлари, педагоглар иштирокида анжуман ташкил қилинди. Унда Абу Найян ўқув йили давомида билими ва фаоллиги билан бошқа ўқувчиларга намуна бўлаётган ўқувчи, ташаббускор ва фидойи ўқитувчини коллеж маъмурияти танлов асосида аниқлаб беришини сўради ва уларнинг ҳар бири учун “Умра” сафарига компания ҳомийлиги асосида икки кишилик бепул йўлланма тақдим этилишини билдирди.

Сўнг делегация аъзолари Ширин шаҳар ва Боёвут туманларига туташ бўлган ҳудудда қурилаётган янги “буғ-газ” иссиқлик электр станцияси қурилиши жараёнини кўздан кечирди.

Ш.Суяров,Ф.Тошматов (сурат), ЎзА