1-синфга қабул танловсиз амалга оширилади
Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилишича, шу кунларда болаларни мактабларнинг 1-синфига қабул қилиш жараёни давом этмоқда.
Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида 1-синфга қабул жараёнини онлайн тарзда www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали амалга ошириш имконияти яратилди.
Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилишича, шу кунларда болаларни мактабларнинг 1-синфига қабул қилиш жараёни давом этмоқда. Қонунчиликка кўра, 1-синфга 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади (мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно).
Жорий йилда мактабларнинг 1-синфига ўқувчилар қабули 31 июлга қадар мактаб бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилди. Микроҳудуд доирасидан ташқарида эса жорий йилнинг 25 августига қадар қабул амалга оширилади.
Пандемия шароитида 1-синфга қабул жараёнида инсонларнинг бир жойда тўпланиб қолиши ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳрида навбатга ёзилиш жараёнини онлайн тарзда www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали амалга ошириш имконияти яратилган.