Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қабул-2020: журналистикага талабгор абитуриент касбий имтиҳон ўрнига чет тили фанидан тест топширади
13:10 / 2020-08-14

АОКАда Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилишича, ...


АОКАда Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилишича, пандемия шароитида абитуриентлар соғлиғига хавф-хатарнинг олдини олиш ҳамда уларга қулай шароит яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йили қабулида истисно тариқасида тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар тест синовлари билан алмаштирилади.

Архитектура, журналистика, ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар, диншунослик, исломшунослик йўналишларида абитуриентлар битта фан ва битта ижодий имтиҳон топширар, ДТМ сайтидаги ўз шахсий кабинетига кирса, тест топшириши керак бўлган фан мавжуд эди. Эндиликда бу ердаги тестлар топширилиши керак бўлган фанлар иккита этиб белгиланган. Журналистика, ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишига ҳужжат топширган талабгорлар учун касбий имтиҳон ўрнига чет тили фани қўйилди. Архитектура йўналишида эса математика, она-тили ва адабиёти фанларидан тест имтиҳонлари бўлади.

Тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари тўлиқ тест синовлари орқали амалга оширилишини инобатга олиб, фақат мазкур таълим йўналишларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентларга тест топширадиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча 4 тагача бакалавриат таълим йўналишларини 2020 йил 16 августга (16 август куни ҳам) қадар танлаш ҳуқуқи берилади.