Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Абу Райҳон Беруний сиймоси – мусаввирлар нигоҳида” танлови ғолиблари тақдирланди
18:24 / 2024-01-22

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган “Абу Райҳон Беруний сиймоси ёш мусаввирлар нигоҳида” номли танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазма-танлов ўзининг ноёб асарлари ҳамда оламшумул кашфиётлари билан жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний даҳоси, илмий-маърифий меросини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этаётган ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди. 

Кўргазма-танловда иштирокчиларнинг 180 дан ортиқ ижодий ишлари намойиш қилинди. 

Танлов “Берунийнинг камолот йўли”, “Беруний – китобга ошно қалб соҳиби”, “Берунийнинг илмий тафаккури”, “Берунийнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси” ҳамда “Буюк аждодларга муносиб авлод бўламиз” каби мавзуларда ўтказилди. 

Танловда қатнашган ижодий ишлар ҳакамлар томонидан қуйидаги мезонлар асосида баҳоланди. Жумладан, мазмундорлик, ранглар мутаносиблиги, мавзунинг ишланган асарга мослиги ва ижодий ишдаги техника маҳорати кабиларга аҳамият берилди. 

Танлов сўнгида ғолиблар аниқланди. Унга кўра, 1-ўрин Қашқадарё вилоятидан Азиз Мамутов, 2 ва 3-ўринлар Тошкент шаҳридан Абдуманноп Абдувалиев ҳамда Сабиҳа Исомоваларга насиб қилди. 

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА