Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абу-Дабидаги конгресснинг биринчи куни таассуротга бой ўтди
15:49 / 2022-11-16

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида бўлиб ўтаётган “Жаҳон Медиа конгресси”да фаол иштирок этмоқда.

Анжуманнинг очилиш маросими юқори савияда ўтди. Бутун дунёдан ОАВ ходимлари, инвесторлар, БАА ҳукумати ҳамда қатор хорижий ташкилотлар вакиллари ташриф буюрган тадбирда мамлакат Бош вазири ўринбосари ва Президент суди вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённинг нутқи ўқиб эшитирилди.

Шундан сўнг “Медиа саноати келажагини шакллантириш” мавзусидаги маъруза тингланди. Йиғилишда ахборот оламини барча соҳаларга интеграция қилиш, жаҳонҳамжамиятида медиа йўналишининг ролини янада ошириш истиқболи хусусида фикр билдирилди.
Дастурга мувофиқ, “Sky News Arabia” бошловчиси Иймон Лаҳраш модераторлигида “Оммавий ахборот воситалари соҳасига янги инвестиция киритиш имконияти” вазирлар гуруҳи иштирокида муҳокама этилди.

Куннинг биринчи ярмида ташкил этилган яна бир муҳим тадбир – “Эртанги кун оммавий ахборот воситаларида ишлаши учун бугунги ёшлар ижодий қобилиятига сармоя киритиш” номли тақдимот кўпчиликнинг диққатини тортди.

Семинар бир вақтнинг ўзида учта шуъба йиғилиши кўринишида давом этди. Хусусан, қишки Олимпия ўйинлари олдидан жорий этилиши кутилаётган янгиликларни тўғридан-тўғри, тезкор узатиш имконин берувчи юқори технологик студия лойиҳаси муаллифи, “China Media Group” компанияси вакили келажак журналисти учун мўлжалланган махсус қурилмани таклиф этди.

Навбатдаги сессия “Ruptly” видео агентлиги вакилининг “Верификация - юқори даражадаги ахборот текшириш технологиясини иш жараёнига узлуксиз интеграция қилиш” мавзусига бағишланди. Учрашувда ахборотни ҳимоя қилиш, мультимедия маълумоти асллигини аниқлаш усули, жумладан, “Foto Forensics” хизмати ҳамда мета-маълумот олиш технологияси ва ахборотни таҳлил қилиш ҳақида сўз борди.

Учинчи йиғилиш – “Facebook’да видеомонетизация” шиори остида ўтган тренингда Мета компанияси мутахассиси тармоқдаги янгиланишлар, реклама фаолиятининг ўзига хос жиҳатларига тўхталди. Бренд яратиш, брендни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш бўйича қатор таклиф, тавсиялар берилди. Бугунги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси янги ҳодиса ҳақидаги қизиқарли маълумотни кўпинча видео кўринишиида олишни афзал кўриши таъкидланди. Шу билан бирга видео маҳсулот 15 сониядан ортиқ бўласмлиги таклиф этилди.

Б.Худойбердиев,
А.Машрабхонов,
Ё.Мелибоев (видео),

ЎзА