French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абу-Дабида ўзбек маданияти намойиш этилди
19:16 / 2025-10-03

Нью-Йорк университетининг Абу-Дабидаги филиалида миллий урф-одат ва анъаналар фестивали бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик талабалар ҳам фаол иштирок этди.

Ушбу нуфузли олийгоҳда дунёнинг 115 дан ортиқ мамлакатидан келган талабалар таҳсил олади. Фестивалда ўндан зиёд давлатларнинг миллий таомлари, урф-одатлари ва туризм салоҳияти намойиш этилди. 

Тадбир доирасида 30 нафарга яқин ўзбекистонлик талаба мамлакатимизнинг бой маданий меросига бағишланган миллий стендни намойиш этди. Миллий таомларимиз, ҳунармандчилик буюмлари, ёғоч ўймакорлиги ва миниатюра санъати намуналари, санъаткорларимизнинг чиқишлари, айниқса, “Андижон полкаси” иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Фестиваль иштирокчиларига мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ҳақидаги  ахборот материаллари тарқатилди. Тадбирда академик доиралар, дипломатик корпус ва ОАВ  вакиллари ҳам қатнашди. 

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА